МАҲАЛЛИЙ ТАЖРИБА 2011 йилда институтнинг ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаганига 73 йил тўлди. Институт лойиҳалари бўйича тахминан 1 млн гектар янги ерлар, шу жумладан 150 минг гектаргача майдонли бир неча йирик массивлар ўзлаштирилди. Институт собиқ Иттифоқда биринчи бўлиб эски суғориладиган ерларнинг қайта тикланишини лойиҳалаштириш ишларини бошлади. Тўғон баландлиги 190 м.гача, умумий сиғими 2 млрд.м3дан кўпроқ 50 дан ортиқ сув ва сел омборлари лойиҳалаштирилди. Сув кўтарилиш баландлиги 40-60 м ва белгиланган қуввати 125 минг квт.ни ташкил қиладиган 150 м3/сониягача сарфланишли насос станциялари, 300 м3/сониягача сарфланишли каналлар, Бухоро вилоятидаги Аму-Бухоро машиналаштирилган канали ирригация тизими ва Сурхондарё вилоятидаги Аму-Занг канали тизими каби йирик насос станциялари тизмаси (каскади) қурилди. |
|
|||||
Ҳар бири 50-100 км.дан ортиқ узунликдаги йирик магистрал коллекторлари ва ортиқча сув чиқариб юбориладиган каналлар лойиҳалари тузилди ва қурилди. Институт лойиҳалари бўйича 260 минг гектар майдонда вертикал дренажли 2000 тадан ортиқ қудуқ қурилди. Бир неча йирик сувни ҳавзалараро ташлаш қурилмалари амалга оширилди, бу 1,5 млн гектардан ортиқ майдонда ернинг сув билан таъминланиш даражасини оширди. Тахминан 1,2 млн гектар майдонда ернинг мелиоратив (дренаж) ҳолатини яхшилаш лойиҳалари ишлаб чиқилди. 1986-1990 йилларда «Хамза-I», «Қуйи-Мозор», «Шеробод» насос станцияларини техник жиҳатдан қайта таъминлаш лойиҳалари ишлаб чиқилди. Насос станциялари, магистрал ва хўжаликлараро каналлар, коллекторлар ва ортиқча сув чиқариб юбориладиган каналларни тиклаш ва қуриш лойиҳалари тузилмоқда. 2002-2008 йилларда техник-иқтисодий асослар ва техник жиҳатдан қайта таъминлаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш мақсадида йирик насос станциялари, сув омборлари, тўғонлар ва бошқа гидротехник иншоотлар техник ҳолатининг муҳандислик текширувлари ўтказилди. Йирик гидротехник иншоотлар хавфсизлик декларацияларини ишлаб чиқиш, кадастрлар юритиш учун керакли материалларни тўплаш ва қайта ишлаш амалга оширилмоқда. 2001 йилда сув омборлари, тўғонлар, насос станциялари, каналлар тармоқлари билан “Арнасой ботиқлик зонасида яйловлар ва суғориладиган ерларнинг сув босиши олдини олиш” ишчи лойиҳаси ишлаб чиқилди. Институт мутахассислари томонидан лойиҳалаштирилаётган объектлар қурилиши устидан муаллифлик назорати олиб борилмоқда. Институтда малакали техник-муҳандис кадрлар меҳнат қилмоқда, бир қатор ходимлар илмий даражаларга эгалар. |
||||||
ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА Қуйидаги лойиҳалар тузилган: 1. Сурия Араб Республикасининг “Мескен” массивида 21 минг гектар майдонни суғориш ва ўзлаштириш (Насос станциялари ва Давлат хўжаликлари бўйича техник ёрдам) лойиҳалари. 2. Гвинея Республикасининг Боффа маъмурий бўлинмаси (префектураси) “Моншон” районидаги 2.4 минг гектар майдонда қишлоқ хўжалиги корхонаси қурилиши лойиҳаси. 3. Афғонистон Республикасининг Балх воҳаси ерларини Амударёдан машиналаштирилган сув узатилиши орқали суғориш техник-иқтисодий асослари. 4. Афғонистон Республикасининг Хош-Тепа ҳудудида канал ва насос станцияси қурилиши лойиҳаси. Насос станцияси унумдорлиги – Н=25 м шароитда 100 м3/сония, машиналаштирилган канал – 119.62 км. 5. Афғонистон Республикасида Балх дарёсининг Чашма ва Шафо ирмоқларида тўғон ва сув омбори қурилиши лойиҳаси. 2002 йилда Афғонистон Республикаси билан алоқалар тикланди, сув хўжалиги объектларини тиклаш ва қуриш бўйича янги битимлар тузилиши мумкин. 6. Лойиҳа: Эфиопиядаги Аваш дарёсининг қуйи водийсида 60.0 минг гектар майдонда пахта етиштирилишини босқичма-босқич ривожлантириш таклифи ва ҳисоб-китоблари (1-босқич). 7. Институт мутахассислари Мозамбик ва Кубада ҳам сув хўжалиги қурилиши бўйича маслаҳатлар беришган. Ҳозирги вақтда институтнинг бир гуруҳ мутахассислари Сурия Араб Республикасида сув хўжалигини лойиҳалаш турли йўналишлари бўйича иш олиб бормоқдалар. Рассах (10 минг гектар) ва Қуйи Ефрат (20 минг гектар) массивларидаги ерларни мажмуи ўзлаштириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилиши амалга оширилмоқда. |
Факс +99871 241-48-30
Тел +99871 241-48-30