Сув хўжалиги объектларини лойиҳалаш:
Қуйидаги йўналишлар бўйича техник-иқтисодий асосларни, техник-иқтисодий ҳисоб - китобларни, суғориш ва дренаж тизимини ривожлантириш схемаларини, лойиҳаларни, ишчи лойиҳаларни, асосий ҳужжатларни ишлаб чиқиш:
• янги ерларни суғориш;
• эски суғориладиган ерларни қайта тиклаш;
• ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш;
• магистрал ва хўжаликлараро каналлар, коллекторлар қурилиши ва тикланиши;
• сув омборлари ва сел омборлари қурилиши;
• горизонтал ва вертикал дренаж;
• томчилатиб суғориш;
• суғориш техникасини такомиллаштириш;
• дарёларда оқимни бошқариш чора-тадбирлари;
• қирғоқни ҳимоялаш иншоотлари;
• селга қарши ҳимоя;
• кўчкилардан ҳимоя;
• насос станциялари;
• кичик ГЭС;
• тўғонлар;
• гидроузеллар ва бошқа муҳандислик иншоотлари;
• ерларни капитал режалаштириш;
• атроф-муҳитни муҳофазалаш бўйича чора-тадбирлар;
• сув хўжалиги иншоотлари учун металл конструкциялар;
• манзарали сув ҳавзаларини лойиҳалаш;
• объектларни ободонлаштириш;
• стадионлар учун футбол майдонлари.

