21.12.2017
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.12.2016 йилдаги ПФ-4909-сонли “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан “O’ZSUVLOYIHA” АЖда акциядорларни қимматли қоғозлар бозорига оид мавжуд муаммолар ва қизиқтирган саволлар бўйича Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан “Давра суҳбати” ўтказилди.
Тадбирда “O’ZSUVLOYIHA” АЖнинг акциядорлари иштирок этишди. Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий Бошқармаси бўлим бошлиғи Р.Носирова иштирокчиларни қисқача бошқарманинг вазифалари билан таништирди, шунингдек бугунги кунда қимматли қоғозлар бозори Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозори” тўғрисидаги ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинишини, ушбу ҳужжатларда акциядорларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши кафолатланганлигини таъкидлаб, қонунчилик бўйича тегишли тушунтиришлар бериб ўтди. Шундан кейин, “Давра суҳбати”га келган акциядорларнинг муаммолар бўйича мурожаатлари ва қизиқтирган саволлари тингланди ҳамда тегишли жавоблар берилди.
Жамият акциядорларига, қимматли қоғозлар бозорига оид муаммолар (дивидендларни ўз вақтида олиш, акцияларни сотиб олиш, сотиш, хадя этиш ёки мерос қилиб бериш, акциядор сифатида хуқуқларини амалга ошириш) ва қизиқтирган барча саволлар юзасидан бевосита Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директрининг виртуал қабулхонасига online.csm.gov.uz ёки Марказнинг ишонч телефонига +99871-232-07-38, электрон почтасига: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. ва Марказнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ишонч телефонига +99871-267-24-48, электрон почтасига: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. мурожаат қилиш мумкнлиги тўғрисидаги буклетлар тарқатилди.